“Дунё” ахборот агентлиги Журналистика соҳасида бош миллий мукофотга сазовор бўлди

03.05.2021 10:51

ТОШКEНТ, 3 май. /«Дунё» АА/. Бугун “Туркистон” саройида  Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб 2006 йилдан буён ўтказиб келинаётган журналистика соҳасидаги «Олтин қалам» ХV миллий мукофоти учун халқаро танлов натижаларини эълон қилишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Халқаро танловнинг турли номинациялари бўйича тақдирланганлар рўйхатида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги ҳам бор. Танлов ҳайъати қарорига кўра, “Дунё” АА Журналистика соҳасида бош миллий мукофот соҳиби бўлди.

Мамлакатимиз журналистлар ҳамжамияти томонидан берилган бундай эътироф “Дунё” ахборот агентлиги жамоаси учун унутилмас воқеа бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, Агентлик жамоаси “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танлов ташкилотчилари, ҳайъат аъзолари ҳамда фаолиятимизга яқиндан ёрдам бериб келаётган Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбариятига самимий миннатдорлик билдиради.

Журналистлар бу воқеани Ўзбекистон раҳбарияти томонидан “Дунё” АА жамоасининг республика халқаро имижини юксалтириш, мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва илгари сурилаётган халқаро ташаббусларни ёритишга қўшаётган ҳиссаси, ҳам журналистика, ҳам дипломатия соҳаларини бирлаштириб, меҳнат қилаётган Агентлик жамоасининг амалдаги ва собиқ ходимлари меҳнатига берилган юқори баҳо, деб қабул қилмоқда.

“Дунё” АА жамоаси барча касбдошларга, Ўзбекистон ва хорижий давлатлардаги ўқувчиларига самимий табриклар ва тилаклар учун миннатдорлик билдиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net