Дубайда Наврўзга бағишланган онлайн-“давра суҳбати” ўтказилди

22.03.2021 17:41

ДУБАЙ, 22 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)да истиқомат қилиб келаётган ватандошлар иштирокида Наврўз байрамига бағишланган онлайн шаклда “давра суҳбати” ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Анжуманда БААнинг турли йирик корхоналарида меҳнат фаолияти олиб бораётган ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган юртдошларимиз фаол иштирок этди.

Тадбир доирасида Бирлашган фаол ватандошлар вакили Алишер Алихон Наврўз айёмига бағишланган видеотақдимотни йиғилганлар эътиборига ҳавола этди. Унда иштирокчилар Наврўз байрамини нишонлашнинг асосий жиҳатлари, ушбу баҳор байрамининг келиб чиқиш тарихи, юртимизнинг барча гўшаларида ўтказиладиган  халқ сайиллари, миллий ўйинлар, фольклор жамоаларининг концерт дастурлари, халқимизнинг бой урф-одатлари ва қадриятлари ҳақида қизиқарли маълумотга эга бўлди.

Шунингдек, Бош консулхона ходимлари томонидан тадбир қатнашчиларига мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ва бошқа соҳаларида амалга оширилаётган ўзгаришлар, тараққиётнинг устувор йўналишларида эришилган ютуқлар ҳақида батафсил ахборот берилди.

Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги таълим, савдо-иқтисодий, сармоявий ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга қўшаётган ҳиссаси учун юртдошларимизга миннатдорлик билдирилди.

“Давра суҳбати” қатнашчилари Наврўз байрами муносабати билан ўзларининг самимий табрик ва тилакларини изҳор этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net