«Die Welt»: Ўзбекистонга хуш келибсиз

12.03.2020 14:11

БЕРЛ?Н, 12 март. /«Дунё» АА/. Германия «Die Welt» кундалик газетасининг «Reiseguide» махсус иловасида «Ўзбекистонга хуш келибсиз» рукни остида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги қадимий тарих ва бой маданий меросга эга гўзал давлатлардан биридир. Мамлакат баланд тоғлар ва бепоён чўллар, қадимий архитектура ёдгорликлари, шунингдек, замонавий мегаполисларни бирлаштиради.

Нашрда қайд этилишича, мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун туристларга нафақат Марказий Осиё халқлари тарихига оид экскурсия ва ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий обидалар билан танишиш, балки Буюк ипак йўлининг қадимий йўллари бўйлаб қизиқарли маршрутлар ташкил қилиш таклиф этилади.

Шунингдек, ушбу материалда Ўзбекистоннинг ноёб иқлим шароити тўғрисида батафсил маълумот берилган. «Мамлакатнинг қулай об-ҳавоси барча фаслларда дам олиш ва саёҳат қилиш учун имкон яратади. Республиканинг барча минтақалари ўзининг табиий имкониятлари билан мақтана олади: баланд тоғ тизмалари, Помир ва Тянь-Шан этаклари, кўллар, дарёлар ва шифобахш булоқлар кишига ҳузур бағишлайди», дейилади мақолада.

Материалда Ўзбекистонда туризмнинг экстремал, зиёрат, этник, экотуризм турлари жадал ривожланаётгани алоҳида эътибор қаратилган.

«Бу мамлакатда экотуризм сайёҳлик соҳасидаги энг машҳур йўналишлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистоннинг ўзига хос яна бир  хусусияти – хилма-хил табиати, экзотик ҳайвонлари, ўсимлик дунёси ва гўзал тоғ манзарасидир.

Муаллиф мақолада ўзбек халқининг маданияти ва урф-одатларига алоҳида эътибор қаратган. Хусусан, цивилизациялар чорраҳасида жойлашган бу заминнинг ўзига хос маданияти турли халқлар урф-одатларини ўзида мужассам этгани таъкидланади.

Саёҳатни хуш кўрадиган германиялик туристлар Ўзбекистонда ўтказиладиган этник фестивалларда иштирок этишни истайди. Шу боис муаллиф нашр ўқувчиларини Ўзбекистон маданияти билан таништиришга ҳаракат қилади.

Немис газетасидаги мақолада ўзбек ошхонаси ҳақида ҳам маълумот берилган. ЮНЕСКО томонидан 2016 йилда ош тайёрлаш маданияти ва урф-одати инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилгани таъкидланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net