Деҳли шаҳрида Наврўз айёмига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди

21.03.2021 17:39

ДЕҲЛ?, 21 март. /“Дунё”АА/. Баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўз айёми тантаналари доирасида мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги элчихонасида ўзбек миллий таомлари тақдимоти ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Маданий тадбирда Деҳли шаҳрида аккредитациядан ўтган хорижий мамлакатлар элчихоналари, Ҳиндистон кенг жамоатчилиги вакиллари, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги туризм ва маданият элчиси Риту Бери қатнашди.

Меҳмонларга Наврўз байрамининг тарихи, унинг Ўзбекистон ҳудудларида нишонланишининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб берилди, мамлакатимиз маданияти ва туризм салоҳиятига бағишланган видеороликлар намойиш қилинди. Бу борада қизиқарли маълумотларни ўз ичига олган нашрлар тақдим этилди.

Анжуман дастурхонига анъанавий ўзбек миллий ошхонаси намуналари, кўк сомса, кўк чучвара, сумалак каби баҳор таомлари, миллий ширинлик ва қандолатчилик маҳсулотлари тортилди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net