Давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциянинг олдини олиш: муаммолар ва ечимлар

05.12.2020 09:51

ТОШКЕНТ, 5 декабрь. /«Дунё» АА/. 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни арафасида «Давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциянинг олдини олиш: муаммолар ва уларнинг ечимлари» мавзусида глобал анжуман бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати хабарига кўра, глобал анжуман Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура Академияси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида ташкил этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Танзила Норбоева иштирок этиб, мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот берди.

Хусусан, коррупциянинг келиб чиқиш сабабларини очиш, унга қарши курашишнинг самарали йўлларини топиш бўйича олимлар, халқаро ташкилотлар, давлат органлари томонидан тадқиқотлар ўтказилгани, сўнгги тўрт йилда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олишга қаратилган комплекс институционал чоралар кўрилгани, қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, “Йўл хариталари” ва дастурлар қабул қилингани таъкидлади.

Бундан ташқари,  Сенат раиси «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, ҳар бир давлат органининг бу борадаги вазифалари аниқ қилиб белгилаб берилгани, ушбу Қонун коррупцияга қарши курашда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг куч ва имкониятларини бирлаштириш имконини берганини қайд этди. 

Глобал конференция иштирокчилари бюджет маблағларининг самарали сарфланиши, харажатларнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш муҳимлиги таъкидладилар.

Шунингдек, халқаро экспертлар томонидан соҳани янада такомиллаштириш, ривожланган мамлакатлар тажрибасини самарали қўллаш масалалари юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net