Давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича талабларни қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда

08.01.2022 10:21

ТОШКЕНТ, 8 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида фуқароларнинг ахборот “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш, электрон давлат хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш ҳамда бюрократияни бартараф этишга доир таклифлар илгари суриляпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фармон лойиҳасида давлат хизматларини мобил иловалар орқали кўрсатишни ва давлат хизматлари кўрсатишда шахсни идентификация қилишнинг Mobile ID тизимини жорий қилиш вазифалари қайд этилмоқда.

“Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали давлат органлари ҳамда хусусий тижорат ташкилотлари ўртасида маълумот алмашинувини йўлга қўйиш асосида бюрократик жараёнларни қисқартирилади.

Шахсга доир маълумотларнинг ҳимоясини таъминлайдиган рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тизимини жорий этилади.

Фуқароларга муддатли, муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш ва алмаштиришни ҳамда композит давлат хизматларини уларнинг мурожаатини кутмасдан туриб таклиф этиш амалиётини ишлабчиқиш таклиф қилиняпти.

Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соддалаштирилади, уларга қулайликлар яратилади.

Шунингдек, «Рақамли идора» лойиҳаси доирасида давлат органларида иш юритувини рақамлаштириш орқали маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва бошқарув жараёнини автоматлаштирилади.

Бундан ташқари, «Фуқароларнинг рақамли паспорти» лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилиш ва «Фуқароларнинг рақамли паспорти» лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилинади.

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини кенгайтириш назарда тутилмоқда.

Давлат хизматларини рақамлаштириш ва уларнинг 20 фоизини хусусий секторга ўтказиш вазифалари ҳам фармон лойиҳасидан ўрин олган.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу фармони лойиҳасининг 10-мақсадида  давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш бўйича таклифлар  қайд этилган.

Унда давлат хизматида коррупция омилларини бартараф этиш, кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Давлат хизматчилари ва давлат органлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тизими бўйича “Миллий рейтинг” тизимини жорий этиш ва давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича муҳим ташаббуслар қайд этилган.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимлик органлари, вазирлик ва идораларга раҳбарлик лавозимлари учун муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида Миллий кадрлар захираси шакллантирилади. Давлат хизматига кириш, ўташ, захирани шакллантириш, баҳолаш ва хизматни ўташ билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштиришни назарда тутувчи “Рақамли давлат хизмати” лойиҳасини амалга оширилади.

Бундан ташқари лойиҳада давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича талабларни қайта кўриб чиқиш таклиф этиляпти.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net