Даниядаги ватандош: Ватандан узоқда бўлсада, унинг ривожланиши учун бор куч-ғайратимни сафарбар этаман

23.08.2020 10:51

БРЮССЕЛЬ, 23 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Данияда истиқомат қилувчи, Копенгаген давлат университети бўлим бошлиғи, ёш олим Бекзод Хакимов билан видеомулоқот ўтказилди, деб хабар дермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат аввалида ваколатхона раҳбари Дилёр Хакимов давлатимиз раҳбари бошчилигида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари иштирокида хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида баён қилинган масалалар хусусида батафсил маълумот берди.

Видеомулоқотда хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш масалалари, юксак билим ва тажрибага эга ватандошлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан президентимиз томонидан берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 11 августда қабул қилинган қарорида белгиланган вазифаларнинг амалий жиҳатларига тўхталиб ўтилди. Жумладан, чет элда ишлашни истаган фуқароларнинг малакасини ошириш, бунинг учун касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, махсус курслар ва моно-марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Бу масканлардаги ўқув дастурлари, малака кўникмаларини хорижий иш берувчиларнинг талабига мослаштириш муҳимлиги таъкидланди.

17 августдаги видеомулоқотда мамлакатимиз раҳбари томонидан кўтарилган масалаларнинг долзарб аҳамиятга эгалигини юқори баҳолаган ватандош Бекзод Хакимов ушбу топшириқларни амалга оширишда элчихона билан ҳамкорликка тайёрлигини  билдирди.

—Ёшлигимдан олим бўлишни орзу қилганман. ?лм излаб ушбу мамлакатга келдим, — деди Бекзод Хакимов. —Ватандан узоқда бўлсада, унинг ривожланиши учун бор куч-ғайратим сарфлаб, республикамизнинг бир қатор вазирликлари ва олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда турли лойиҳаларни амалга оширяпмиз. Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технологиялари ва вилоятлар кимё-технологиялари университетлари билан ҳамкорликда, 2016 ва 2018 йилларда Европа ?ттифоқининг таълим соҳасидаги грантларини қўлга киритдик. Юқорида номлари қайд қилинган олий ўқув юртлари ёш илмий ходимлари, талабаларни Европага, хусусан Копенгаген давлат университети ва илмий марказларида малака оширишини ташкил қилинди. Шу билан бирга, Дания вакилларининг республикамизга ташрифлари ташкил этилди

Б.Хакимов ушбу йўналишдаги фаолиятини кенгайтириш мақсадида, ERASMUS+ институтининг 1 миллион евро грантини олиш учун охирги тўрт йил давомида ҳаракат қилаётганлиги ва ушбу грантни қўлга киритишда элчихона ва Ўзбекистондаги тегишли вазирликлар ҳамда олий ўқув юртларининг ёрдами зарурлигини билдирди.

Республикамизда юксак билим ва тажрибага эга бўлган кадрларнинг етишмаслигини эътироф этган Бекзод, ушбу грантни қўлга киритиш мамлакатимизда кимё биология, озиқ овқат хавфсизлиги соҳаларини  ривожлантиришда кўмак бўлишини таъкидлади.

Учрашувда якунида ватандош Бекзод Хакимов ва унинг даниялик хамкасблари билан республикамизнинг тегишли вазирлик ва идоралари ҳамда олий ўқув юртлари иштирокида видеомулоқот ўтказишга келишиб олинди.

Ватандош Бехзод Хакимов билан суҳбат якунлангач, элчихонада шакилллантирилган салоҳиятли ватандошлар рўйхати  «Олтин дафтар» га унинг номи тантанали равишда киритилди ва келгусида унинг илм-фан соҳасида амалга ошираётган лойиҳалари мамлакатимиз тараққиётига катта ҳисса бўлиб  қўшилишига ишонч билдирилди.

Маълумот учун: Бекзод Хакимов, 1985  йил 7 апрелда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган. 2005 йилда Ўзбекистон Миллий университетини кимё-биология йўналишини тамомлаган.

2006-2010 йиллар Британия олий ўқув юртларида магистр даражасини олган ва 2010 йилдан буён Копенгаген университетида  илмий фаолият билан шуғулланади. Айни вақтда университет лабараториясида бўлим бошлиғи лавозимида ишлайди.

Шу билан бир қаторда у Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазирлигида хорижий эксперт, вазир маслаҳатчиси ловозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net