ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ?сматулла ?ргашев Покистон ?слом Республикасининг Муваққат ишлар вакили Васим Шаҳзод билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Т?В веб-саҳифаси хабар қилишича, Афғонистондаги ҳозирги вазият ва халқаро ҳамжамиятнинг афғонлараро музокаралар жараёнини бошлашга кўмаклашишга қаратилган саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Покистон томонига Ўзбекистоннинг Афғонистон муаммосини ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, мамлакатимизнинг Афғонистонни иқтисодий тиклаш бўйича сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида маълумот берилди.