М?ЛAН, 6 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг ?талиядаги элчихонаси томонидан Милан шаҳрида 5-6 март кунлари ўтказиладиган Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишлаб брифинг ташкил этилди. Анжуман доирасида ?талиянинг етакчи компаниялари вакиллари Халқаро форумда ииштирок этиш истагини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда Ломбардия ҳукумати, шаҳар компаниялари уюшмаси, Лоди, Монза ва Брианца провинциялари вакиллари, ?талия – Ўзбекистон савдо палатаси аъзолари, ишбилармонлар ва қатор тадқиқот марказлари ва университет ходимлари иштирок этди.
Брифинг қатнашчиларига Тошкент халқаро инвестиция форумини ўтказиш билан боғлик вазифалар, Ўзбекистон иқтисодий ва сармоявий салоҳияти, мамлакатдаги иқтисодий эркинлаштириш жараёни, қулай инвестиция муҳитини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
?талия ишбилармон доиралари вакиллари Тошкент халқаро инвестиция форумига иштирок этишга таклиф қилинди. Халқаро анжуман ҳақидаги маълумотлар ?талия – Ўзбекистон савдо палатаси ва ?талиялик саноатчилар уюшмаси “Assolombarda” веб-сайтларида жойлаштирилди.
Учрашув якуни бўйича ?талиянинг дунёга машҳур “Leonardo”, “Nomec”, “SiTi B&T” ва “Advice&Consulting” каби етакчи компаниялари Тошкент форумида иштирок этиш истагини билдирди.