ТОШКЕНТ, 18 август. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон кинематография агентлигида Беларусь маданият вазирлиги мутасаддилари ва киномутахассислари билан видеомулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига асосланиб.
Унда агентлик раҳбарияти билан Беларусь маданият вазири ўринбосари Валерий Громада, “Беларусфильм” миллий киностудияси бош директори Владимир Карачевский, Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси ходимлари ва бошқалар иштирок этди.
Видеомулоқотда “?пак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказишдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, биргаликда ко-продукция фильмларини ишлаб чиқариш, халқаро танловлар ўтказиш юзасидан таклифлар билдирилди.