COVID-19: Ўзбекистонда шанба куни коронавирусга чалинган 145 нафар бемор аниқланган

13.12.2020 11:51

ТОШКЕНТ, 13 декабрь. /«Дунё» АА/. Шанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 74 минг 956 кишига етди, ўтган бир кеча-кундуз давомида яна 145 киши ушбу касалликка чалинган, жумладан, улардан 129 нафари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қайд этилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нфекция юқтирган 159 нафар бемор соғайган ва тиббиёт муассасаларидан чиқарилган (тузалганларнинг умумий сони 72 минг 243 нафарни ташкил этмоқда).

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, коронавирус пандемияси бошлангандан буён мамлакатимизда COVID-19 дан вафот этганларнинг умумий сони 612 тага етган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 минг 101 нафар бемордан 177 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net