COVID-19: Ўзбекистонда жума куни коронавирусга чалинган 126 нафар бемор аниқланди

20.03.2021 17:49

ТОШКЕНТ, 20 март. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 126 тага ортиб, умумий касалланганлар 81 минг 221 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 77 киши ушбу касалликдан фориғ бўлган. Айни пайтда юртимизда 79 минг 708 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайган.

Ҳозир мамлакатимизда 891 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net