COVID-19: Шанба куни коронавирусга чалинганларнинг 80 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида аниқланди

06.12.2020 10:04

ТОШКЕНТ, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Шанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси юқтирганларнинг умумий сони 73 минг 904 кишига етди. Ўтган бир кеча-кундуз давомида яна 153 киши ушбу касалликка чалинган, жумладан, улардан 127 нафари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қайд этилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нфекция юқтирган 171 нафар бемор соғайган ва тиббиёт муассасаларидан чиқарилган (тузалганларнинг умумий сони 71 минг 173 тани ташкил этмоқда).

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 минг 120 нафар бемордан 177 нафари оғир, 37 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net