COVID-19 бўйича минтақалараро форум ўтказилади

14.08.2020 17:02

ТОШКЕНТ, 14 август. /“Дунё” АА/. ЎзА манбасида келтирилишича, Европа миллий ҳамжамиятининг “Миллий қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ҳамда Марказий Осиёда биологик ҳимоя ва биологик хавфсизлик бўйича ихтисослаштирилган ўқув машғулотларини ўтказиш” лойиҳаси доирасида мобил лабораторияларни етказиб бериш ва мутахассислар учун тайёргарлик машғулотларини ўтказиш юзасидан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Европа ?ттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Марказий Осиёда кимёвий, биологик, радиологик ва ядро материаллари билан боғлиқ хавфларни минималлаштириш бўйича малака ошириш марказининг минтақавий котибияти, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти вакиллари, касалликлар ва жамоатчилик саломатлигини назорат қилиш соҳасидаги Марказий Осиё, Жануби-Шарқий ва Шарқий Европадаги хорижлик шифокорлар, мутахассислар иштирок этди.

Мажлисда лойиҳа доирасида тиббиёт ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари учун биохавфсизлик ва хавфсизлик, COVID-19 диагностикаси бўйича ўқув тадбирларини ўтказиш режалаштирилгани қайд этилиб, COVID-19 га қарши техник масалалар юзасидан маслаҳатлар бўйича минтақавий форум ташкил этилиши маълум қилинди.

Шунингдек, “Биохавфсизлик ва биокимёвий чақириқлар: COVID-19 туфайли содир бўлган инқироздан олинган сабоқлар” мавзусида анжуман ўтказиш ҳам режалаштирилган”, дейилади манба хабарида.

Қайд этилишича, ушбу тадбир Кимёвий, биологик, радиологик ва илғор тажриба ядро марказлари бўйича Европа ?ттифоқи ташаббуси билан Марказий Осиё ва Кавказ биохавфсизлиги уюшмаси ҳамкорлигида ташкил қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net