COVID-19: 19 июнь куни карантин муассасаларида 146 нафар фуқарода касаллик қайд этилди

20.06.2020 11:32

ТОШКЕНТ, 20 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда ўтган кун давомида 179 ҳолатда касаллик қайд этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Шундан 146 нафари карантин муассасаларида, 29 нафари аҳоли орасида (шундан 24 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Тошкент вилоятида), қолган 4 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Ҳозирги кунда касаллик қайд этилганлар жами 5 минг 946 нафар беморни ташкил этмоқда, соғайганларнинг умумий сони 4 минг 273 нафар, охирги кун ичида эса 74 нафар фуқарони ташкил этди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1 минг 654 нафар бемордан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта  оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net