Чимёнда Халқ сайёҳлик фестивали ўтказилади

16.09.2020 10:04

ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Шу йил 19-20 сентябрь кунлари Чимёнда маҳаллий туризм салоҳиятини намойиш этиш имкониятини берадиган Халқ сайёҳлик фестивали бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълумотига асосланиб.

Тадбир доирасида ҳунармандлар ярмаркаси, миллий таомлар фестивали, спорт ўйинлари, санъаткорлар чиқишлари, “Меҳригиё” доривор ўсимликлари тақдимоти каби дастурлар ташкил этилади.

Фестиваль доирасида дам олиш кунларини оиласи ва дўстлари билан Чимёнда ўтказишни истовчилар учун барча зарур шароитлар яратилади.

“Оромгоҳда барча санитария талабларига риоя қилиниб, тиббий ходимлар хизматларидан фойдаланиш мумкин”, дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манбасида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net