Буюк маърифатпарвар шоир ва ёзувчи Чўлпон ҳақида фильм суратга олинади

15.04.2021 10:58

ТОШКЕНТ, 15 апрель . /«Дунё» АА/. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Media Illusion” студияси томонидан “Чўлпон. Қуш эсдалиги” ҳужжатли фильми суратга олинади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

Мазкур фильм етук адиб, буюк маърифатпарвар шоир ва ёзувчи Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида тасвирга олинмоқда. Кинокартина "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан биридир.

Cценарий муаллифи Эркин Бозоров, режиссёр ва продюсер Ҳусан Рашидов, оператор Жаҳонгир ?брагимов, рассом Шуҳрат Абдумаликов, картина директори Камила Матенова.

Фильмнинг суратга олиш ишлари Тошкент ва Бухоро вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net