Буюк Британиянинг Афғонистон бўйича Махсус вакили билан музокаралар ўтказилди

21.05.2020 13:25

ТОШКЕНТ, 21 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили ?сматулла ?ргашев 20 май куни Буюк Британиянинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Гарет Бейли билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг Афғонистон инқирозини ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек, афғонлараро тинчлик музокараларини тезроқ йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Британия томони Афғонистон инқирозининг сиёсий ечимидаги Ўзбекистон ролига алоҳида қайд этди.

Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш ва мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигининг устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Музокараларда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Рустамов ва Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Торлот иштирок этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net