Бухорода халқаро инвестиция форуми ўтказилди

30.11.2020 17:23

БУХОРО, 30 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бухорода «UzLiDeP Invest forum – Bukhara live» халқаро онлайн инвестиция форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вилоят ҳокимлиги маълум қилишича, онлайн-тадбирда хорижий инвесторлар, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари, Хитой, Туркия, Жанубий Корея, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Малайзия, ?ндонезия, Саудия Арабистони каби 20 дан ортиқ хорижий мамлакат вакиллари, депутатлар, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.  

Форумда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов инвестиция муҳити ва йирик сармоядорларни жалб қилишнинг самарадорлиги хусусида тўхталди. Таъкидланганидек, жорий йил 1 ноябрь ҳолатида вилоятда 300 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона фаолият кўрсатмоқда. Ҳолбуки, 2018 йил бу кўрсаткич атиги 53, 2019 йилда эса 115 тани ташкил этган эди.  

Вилоятда инвесторлар учун яратилган имтиёз ва қулайликлар натижасида тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, фармацевтика ва биотехнологиялар, кимё саноати, қурилиш материаллари тайёрлаш, замонавий меҳмонхоналар қуриш, савдо ва хизмат кўрсатиш, маиший техника воситалари ва электротехника жиҳозларини ишлаб чиқариш, туризм ва бошқа соҳалардаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришда тенг манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.  

Форумда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари вакиллари кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, мутасаддилар томонидан вилоятнинг инвестиция ва туризм салоҳияти тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.  

Онлайн-мулоқотда хорижий инвесторлар, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган қатор саволларга жавоб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net