Бухоро ва Гунадарма университетлари иштирокида халқаро вебинар бўлиб ўтди

26.05.2020 16:03

БУХОРО, 26 май. /«ֿДунё» АА/. Бухоро давлат университети  ?ндонезиянинг Гунадарма университети билан ҳамкорликда  “Глобал тушунчалар: Ўзбекистонда рақамли туризм” (“Global Insights: Digital Tourism in Uzbekistan”) мавзуида халқаро интерактив онлайн-вебинар ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати манбасига асосланиб.

Онлайн-семинарда Бухоро давлат университетида қўшма дастур доирасида таҳсил олаётган магистратура босқичи талабалари Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятининг тақдимотини ўтказди.

Шунингдек, Гунадарма университети ректори профессор М.Маргиантининг соҳага оид маърузаси тингланди.  

Веб-анжуман доирасида бухоролик ва индонезиялик мутахассислар ўзаро тажриба алмашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net