Бухоро шаҳрида жорий йил 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик маса

22.06.2021 12:51

БУХОРО, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Бухоро шаҳрида жорий йил 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форум доирасида ёшлар иштирокида акция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирни Бухоро вилояти ҳокими, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ботир Зарипов кириш нутқи билан очар экан, республикамиз ва дунё тарихида илк бор Бухорода ташкил этилаётган мазкур форум катта  аҳамиятга эга эканлигини, унинг ташкил этилишидан кўзланган мақсад ва моҳияти хусусида атрофлича тўхталди.  

Форум арафасида ўтказилаётган ушбу тадбир 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларининг муҳим стратегик мазмун-моҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, бу борада олиб борилаётган ишларда эртамиз эгаларининг янада фаол бўлишлари учун хизмат қилишига ишонч билдирилди.  

Бухоро ёшлари ҳам, давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, ҳар соҳада фаол ва ташаббускор бўлиб, юртимизнинг турли жабҳаларида кечаётган ислоҳотларга ўз дахлдорлик ҳисси ва теран тафаккури билан ёндошишлари ҳам қарз, ҳам фарз эканлиги алоҳида таъкидланди. Бу борада эса ўз уйи, маҳалласи, юртини обод қилиш дарду ташвишида бўлган фарзандларимизга ўз имконият ва истеъдодларини намоён этишлари учун барча шароит яратиб берилиши давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги эътироф этилди.

Тадбирда ёшлар учун бир-биридан қизиқарли дастурлар ташкил этилди. Уларнинг билимлари яна бир синовдан ўтказилди. Савол-жавобларда фаол иштирок этган йигит-қизларга ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари совға қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net