Бухоро давлат тиббиёт институтида таълим жараёнини давом эттириш учун Ўзбекистонга Ҳиндистондан 40 нафар талаба қайтиб келди

28.12.2020 11:53

ТОШКЕНТ, 28 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига кўра, мамлакатимиздаги тиббиёт олий таълим муассасаларида 1 минг 500 нафарга яқин хорижлик талаба таҳсил олмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳозирда мамлакатимиздаги 11 та тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида 1 минг 500 нафарга яқин хорижлик талаба таҳсил олмоқда.

Уларни Россия, АҚШ, Буюк Британия, Корея Республикаси, Украина, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон каби 16 та мамлакат вакиллари ташкил қилмоқда.

Жумладан, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида 350 нафарга яқин чет эллик йигит-қиз тиббёит сирларидан сабоқ олаяпти. Айни пайтда БАА, ?сроил, ?ндонезия, Малайзия каби 25 дан зиёд мамлакат фуқаролари мазкур институтга ўқишга киришга қизиқиш билдирмоқда.

Куни кеча 2020-2021 ўқув йилида Бухоро давлат тиббиёт институтига қабул қилиниб, пандемия даврида ўқишни ўз мамлакатидан онлайн шаклда давом эттирган 40 нафар Ҳиндистон фуқароси таълимни анъанавий шаклда давом эттириш учун “Деҳли — Тошкент” рейси орқали мамлакатимизга етиб келди. Улар йўл ҳаракати хавфсизлиги ва хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати назорати остида Бухоро шаҳрига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябрь ойида Бухоро давлат тиббиёт институти Ҳиндистоннинг Ноида халқаро университети базасида ўз филиалини очгани ҳақида хабар берилган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net