Бухоро давлат музей-қўриқхонаси сайёҳларни қабул қилишга тайёр

14.08.2020 16:54

ТОШКЕНТ, 14 август. /«Дунё» АА/. Бухоро давлат музей-қўриқхонаси ва унинг тизимидаги 16 та музей филиали ҳамда 2 та доимий кўргазма фаолияти қайта тикланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Барча музей филиалларида янгиланган, экспонатлар билан бойитилган кўргазма ва экспозициялар ташкил қилиниб, сайёҳлар эътиборига тақдим этишга ҳозирланган.

Музейларда ҳар куни дезинфекция ишлари амалга оширилиб, карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда иш фаолияти олиб борилиши таъминламоқда.

Ташриф буюрувчилар масофа сақлаган ҳолда аудиогид, радиогид, смарт технология ва инфокиоск хизматларидан фойдаланиш имконига ҳам эга.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net