Бухоро биринчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига ҳозирлик кўрмоқда

17.03.2022 17:20

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил  19 апрелдаги «Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қарорига биноан, жорий йил 21-25 май кунлари Бухорода биринчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали  ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фестиваль ташкилий қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, мазкур анжуманда 50 мамлакатдан 150 нафардан ортиқ зардўзлик ва заргарлик санъати вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Анжуман доирасида қадимий шаҳарда «Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Шунингдек,  фестиваль доирасида турли спектакллар, тақдимотлар, кўргазма, театрлаштирилган томошалар,  концертлар ва бошқа кўнгилочар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Халқаро форумда иштирок этиш учун www.zarfestival.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net