«Bukhara City»да ҳудудида Туркия меъморлари лойиҳаси асосида «Бухоро маданияти ва тарихи музейи» қурилади

07.01.2021 10:04

ТОШКЕНТ, 7 янаварь. /«Дунё» АА/. Бухоро шаҳрида 83 гектар майдонда жами 73 та лотдан иборат «Bukhara City» лойиҳасини амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 550 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Шунингдек, Бухорода илк бор 1,1 гектарда 32 қаватли бино, 1,7 гектарда экспомарказ ҳамда 1,4 гектарда технопарк ҳам айнан ушбу ҳудудда қурилиши кўзда тутилган.

«Bukhara City» замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказида қад ростлаши кутилаётган яна бир муҳим иншоот — қадимий Шарқона усулда гумбазсимон қилиб қуриладиган, яъни, юртимизда мавжуд тарихий обидаларимиз кўринишидаги уч-тўрт қаватли музейдир. Шаҳр меҳмонлари ва хориждан ташриф буюрадиган сайёҳлар учун тарихий аҳамиятга эга осори атиқалар намойиши бўлиб ўтадиган бинонинг умумий майдони 9 минг 354 метр квадратдан иборат.  Унда 6 та экспозициядан иборат Бухоро тарихи, табиати ҳамда тасвирий санъатини ўзида акс эттирган 125 мингга яқин экспонат ўрин олиши кўзда тутилмоқда. Лойиҳага биноан, музей биносидан анжуманлар зали, фонд захира хоналари, фитобар, офислар ҳамда кутиш зали қурилади.

Туркия «Studio Vertebra» компанияси меъмор-мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилаётган иншоотнинг умумий қиймати 6,9 миллион АҚШ долларига баҳоланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net