БР?Ф?НГ: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаровнинг нутқи

04.07.2022 23:24

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаровнинг 2022 йил 4 июлда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингдаги нутқи

Барчангизга маълум, жорий йилнинг 3 июль куни соат 00.01 дан Қорақалпоғистон Республикасида фавқулодда ҳолат режими ўрнатилди, фавқулодда ҳолат даврида соат 21.00 дан 07.00 га қадар комендантлик соати жорий этилиб, ушбу даврда вақтинчалик чекловлар киритилди.

Олдин хабар берганимиздек, 2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида бир гуруҳ шасхлар сохта шиорларни ўзига ниқоб қилиб олган ҳолда аҳоли ўртасида ўзларининг ғаразли ташвиқот ва ноқонуний ҳаракатлари билан шаҳар кўчаларига чиқишди ва ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан тартибсизликлар келтириб чиқаришди.

1. 1-2 июль кунлари тартибсизликларда қатнашгани учун вокеа жойларда ушланган 516 нафар фуқаро ??Бга топширилди, улар билан суриштирув ишлари олиб бориляпти, суриштирув натижасига кўра айримлари маъмурий чора қўлланилгандан сўнг  қўйиб юбориляпти.

Шунингдек, Фармон билан фавқулотда ҳолат эълон қилингандан сўнг, 3 дан 4 июлга ўтар кечаси комендантлик тартибини бузгани учун 110 нафар фуқаро кўчаларда бемаксад юргани учун ушланиб, ички ишлар идораларига топширилган. 12 та  автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди.

Хусусан, Нукус шаҳрида патруллик хизмати давомида комендантлик соатига риоя қилмаган 58 нафар шахслар ушланган. Шундан, 28 нафар шахсларга нисбатан МЖтКнинг 204-моддаси (фавқулодда ҳолат тартибининг талабларини бузиш) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Қолганлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 7-00 кейин қўйиб юборилган.

2. 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликлар натижасида 243 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан шифохоналарга мурожаат қилган, уларнинг 149 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажаларни уйида давом эттиришга рухсат берилган. Ҳозирда касалхоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда ва оғир аҳволда бўлганлари бор, шу жумладан жароҳатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам бор.

3. Республикадаги барча озиқ-овкат дўконлари, бозорлар, нон чиқарувчи корхоналар, биржа савдолари, банклар ва банкоматлар, шифохона ва бошқа ижтимоий соха объектлари фаолияти тўлиқ олиб бориляпти.

6. Аҳолига электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви бир маромда етказиб берилмоқда.

Шу билан бирга, тушунтириб ўтмоқчимиз, оилаларда ўтказиладиган маросимлар, мисол, маҳаллаларда ташкиллаштирилаётган спорт мусобақалари, ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар, Нуроний ёки ёшлар билан учрашувларни ўтказишга жойлардаги маҳалла раислари, маҳаллий ҳокимият идораларининг сўрови асосида комендант рухсати билан 21:00 га қадар ўтказилиши мумкин.

Эслатамиз, ҳудуд комендантини буйруғи билан туман-шаҳарларда комендант вазифаларни бажариш ?чки ишлар идоралар бошлиқларига юклатилган ва улар, хусусан, рухсатномаларни ҳам бериш ваколатига эга.

Яна бир бор эслатмоқчиман, зарур саволлар бўйича комендатурада 12-15 қисқа рақам ташкил килинган, фавкулоддаги ҳолат ёки комендатлик соати тартиблари бўйича фуқароларни саволларига жавоб берилади.

Шунингдек, фақатгина расмий сайтларимиз орқали тўғри ва аниқ маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

Яна бир бор ҳурматли юртдошлар, Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси! Сизлардан вақтинчалик ўрнатилган фавқулодда вазиятлар режими талабларига риоя қилишингизни ва белгиланган коммендатлик соатларида кўчага чиқмасликларингизни илтимос қилиб қоламиз.

Фармон талабларга ва комендатлик соатига тўлик ва сўзсиз риоя қилишни илтимос қилардик. Фейк ва ёлгон хабарларга ишонманг.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net