Бразилияда ўтказилган «Халқаро фольклор фестивали»да Ўзбекистон илк маротаба иштирок этди

23.08.2020 11:05

ТОШКЕНТ, 23 август. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент вақти билан соат 01.00 дан 02.00га қадар Бразилияда онлайн тарзда «Халқаро фольклор фестивали» бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Маданият вазирлиги манбасига асосланиб.

Ушбу фестивал «ֿBrazilian Association of Folklore ва Popular Arts Festival Organizers» (ABrasOFFA) томонидан ташкил этилди.

Фестивалда Бразилия, Аргентина, Чехия, Колумбия, Мексика, Чили, Бирлашган Араб Амирликлари, Непал, Жанубий Африка ва Ўзбекистон давлати санъат вакиллари қатнашади.

Халқаро маданий тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов ва «Тошкент зеболари» рақс дастаси иштирок этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net