Бош вазир ўринбосарининг ёш киноижодкорлар билан учрашуви бўлиб ўтди

05.07.2021 13:15

ТОШКЕНТ, 5 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон кинематография агентлигида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

 Агентлик раҳбарияти ва ёш киноижодкорлар иштирокидаги мазкур тадбирда соҳада ёшларга берилаётган эътибор, уларнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, учрашувда 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан суратга олинаётган видеороликлар бўйича ҳам фикр алмашилди. Бундан ташқари, ёшлар томонидан ишлаб чиқарилаётган қисқа метражли фильмларни молиялаштиришда ҳукумат ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмаги билан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Мулоқотда ёш ижодкорлар соҳани янада ривожлантириш, янги лойиҳалар амалга ошириш ва бошқа мавзулардаги фикр ва таклифларини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net