Бош прокуратура Академияси ва Япония Aдлия вазирлиги ўртасидаги қўшма лойиҳани амалга ошириш муҳокама қилинди

21.06.2020 11:27

ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси раҳбарияти Япония Aдлия вазирлиги вакиллари билан «Ўзбекистон Республикасида жиноятлар тўғрисида йиллик ҳисобот» материалини ишлаб чиқиш билан боғлиқ лойиҳани амалга ошириш масалаларига бағишланган онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Бош прокуратура манбасига асосланиб.

Тадбирда Бош прокуратура Академияси, Япония Aдлия вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Тадқиқот ва малака ошириш институти, БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарлар билан муомалада бўлиш тўғрисидаги Осиё ва Узоқ Шарқ институти (UNAFEI) вакиллари иштирок этдилар.

Онлайн муҳокамаларда мазкур ҳисобот материали лойиҳасини тайёрлашда япон тажрибасини ўрганиш ва қўллаш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Ўз навбатида Япония томони ушбу соҳадаги ижобий тажрибани инобатга олган ҳолда лойиҳани амалга оширишни давом эттиришга қизиқиш билдирдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net