БМТда коррупцияга қарши курашга бағишланган Парламентлараро ?ттифоқнинг йиллик эшитувлари бошланди. Эшитувда Ўзбекистон вакили ҳам ишти

18.02.2021 10:39

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча  БМТда «Ҳукуматга бўлган ишончни тиклаш ва ривожланиш истиқболларини яхшилаш учун коррупцияга қарши курашиш» мавзуcида Парламентлараро ?ттифоқнинг (П?) йиллик эшитуви видеоконференция шаклида ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, парламент эшитувларида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламентлараро ?ттифоқ ?жроия қўмитаси раиси ўринбосари Акмал Саидов иштирок этмоқда.

БМТдаги Парламентлараро ?ттифоқнинг парламент эшитувлари Нью-Йоркда июнь ойида бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеянинг коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус сессиясининг Сиёсий декларациясини ишлаб чиқишга парламентларнинг ҳисса қўшиши учун мўлжалланган.

Парламент эшитувларида 60 дан ортиқ мамлакатдан 200 га яқин вакил қатнашмоқда.

Унинг очилишида Бош Ассамблеянинг 75-сессияси раиси Волкан Бозкир ва П? раиси Дуарте Пачеко сўзга чиқди.

Таъкидланганидек, коррупция инсонларнинг қонун устуворлиги ва давлат институтларига бўлган ишончини сусайтиради. Давлат ва хусусий секторлардаги коррупция тенгсизликни кучайтиради, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа шу каби ижтимоий мақсадларга сарфланадиган давлат бюджети маблағларидан маҳрум қилади ва барча одамларга фойда келтириши керак бўлган ривожланиш натижаларига путур етказади. Аёллар, камбағаллар ва аҳолининг заиф қатлами коррупциянинг асосий оғирлигини кўтаради.

БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари давлатларнинг коррупциянинг барча шаклларига сезиларли даражада камайтириш мажбуриятини ўз ичига олади.

Парламент эшитувлари давомида парламент аъзолари: «Коррупцияга қарши конвенция: тузилиши ва амалга ошириш муаммолари" ва «Йирик коррупция» деб аталадиган кўплаб активларни ўз ичига олган коррупция» каби масалаларни кўриб чиқди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net