БМТ ёшлар сессиясида Ўзбекистондан илк вакил иштирок этди

02.03.2020 12:09

ТОШКЕНТ, 2 март. “Дунё” АА мухбири. АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида БМТнинг навбатдаги “Future We Want” сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияда дунёдан 250 га яқин иқтидорли ва етакчилик қобилияти эга ёшлар таклиф қилинди. Бу йилги йиғилишда илк бор Ўзбекистондан вакил таклиф этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “ЎзА” хабарига асосланиб.

?спаниянинг Барселона шаҳридаги “European Business School” олийгоҳи талабаси Дониёр Қориев мамлакатимиздан вакил сифатида сессияда иштирок этди.

Қайд этилишича, сессияда глобал муаммолар ҳақида сўз юритилди. Хусусан, бу йилги йиғилиш жиноятларнинг олдини олиш ва кибер-жиноятларга қарши кураш масалаларига бағишланди.

Тадбирда мамлакатимиз вакили мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган. Сессия якуни бўйича келгусидаги режалар тузилиб, резолюция тасдиқланган.

Дониёр Қориев, шунингдек, Москва, Милан ва Токио шаҳарларида ўтадиган БМТнинг навбатдаги сессияларига ҳам таклиф қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net