БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг баёноти: Ҳар қандай террорчилик ҳаракати жиноятдир ва уни оқлаш мумкин эмас

15.01.2021 12:39

ТОШКEНТ, 15 январь. /«Дунё» АА/. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковга кўра, террорчиларга қарши кураш улар фаолият доирасини кенгайтираётгани, киберҳудудни ўзлаштираётгани, «ёлғиз бўрилар» деб ном олган кимсалар ёлланаётгани ва бошқа сабаблар боис янада мураккаблашмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«БМТ янгиликлари» электрон порталининг хабар беришича, Тунис раислигида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1373-сонли резолюцияси (2001й.) қабул қилинганининг 20 йиллигига бағишланган «Тенденциялар, муаммолар ва имкониятлар» мавзусида вазирлар даражасидаги йиғилиши ўтказилди. Ушбу ҳужжат ижроси доирасида, жумладан, Аксилтеррор қўмитаси тузилган эди. Ушбу қарор 2001 йил 11 сентябрь куни Нью-Йорк, Вашингтон (Колумбия округи) ва Пенсильвания (АҚШ)да содир этилган терактлардан сўнг қабул қилинган.

БМТ Бош котиби ўринбосари ўшандан бери терроризм хавфи йўқолмаганини таъкидлади. “?роқ ва Шом ислом давлати (?Ш?Д)” ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланиб, дунё бўйлаб издошларини жалб қилишда давом этмоқда. Чет давлатларда ўз ячейкаларини яратмоқда ва чет эллик жангариларни «тарбияламоқда». Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда ?Ш?Д томонидан содир этилган жиноятлар учун жавобгар шахсларни судга тортиш, шунингдек, ?Ш?Д билан алоқада бўлган минглаб хорижий фуқароларни, асосан, Суриядаги лагерларда ўтирган аёллар ва болаларни ўз ватанига қайтарилишини таъминлаш устувор вазифадир. “Ушбу таҳдидга қарши кураш анча мураккаблашди. Ахир, биз арзон ва паст технологияли воситалардан фойдаланиб, заиф ҳимояланган нишонларга ҳужум қилаётган «ёлғиз бўрилар»нинг кирдикорлари ҳақида гапираяпмиз», - деди В.Воронков.

Унинг қўшимча қилишича, бундан ташқари, экстремистлар ва террорчилар янгиликларга тезда мослашиб, киберҳудуд ва янги технологиялар, уюшган жиноятчилик вакиллари билан алоқалар ва миллий қонунчиликлардаги бўшлиқлардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, ?Ш?Д ва бошқа террорчи гуруҳлар ўз сафларига ирқий, этник ва сиёсий мақсадлари бўлган кимсаларни ўз сафларига кўпроқ жалб қилмоқда

Мавжуд мураккабликларга қарамасдан, терроризмни енгиш керак ва шарт. Шу нуқтаи назардан, Владимир Воронков қуйидаги йўналишларда ҳаракат қилишни таклиф қилди: террорчиларни аниқлаш, ҳибсга олиш ва суд олдида жавобгарликка тортишда халқаро бирдамликни кучайтириш, терроризмни авж олдирадиган асосий сабабларни бартараф қилиш, терроризмга қарши курашга ёшлар ва хусусий сектор вакилларини фаол жалб қилиш.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари баёнот қабул қилиб, унда терроризмнинг барча шакллари ва кўринишлари халқаро тинчлик ва хавфсизликка энг жиддий таҳдидлиги, ҳар қандай террорчилик ҳаракати жиноят эканини, уни оқлаш мумкин эмаслигини яна бир бор таъкидлади. Кенгаш аъзолари терроризмни бирон бир дин, миллат ёки элат билан боғлаш мумкин эмаслигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида «Меҳр-3» операцияси доирасида Суриядаги жанговар ҳаракатлар ҳудудидан жами 98 юртдошимиз,  шу жумладан 25 нафар аёл ва 73 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net