БМТ Тараққиёт дастурининг минтақавий тақдимотида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар эътироф этилди

18.12.2020 11:09

ТОШКЕНТ, 18 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча «Янги имкониятлар: инсон камолоти ва антропоцен» мавзусида БМТ Тараққиёт дастурининг 2020 йилда инсон камолоти бўйича маърузасининг минтақавий тақдимоти юзасидан видеоконференцалоқа шаклида тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати маълумотига кўра, халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Сафоев Сафоев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Сенат Раисининг биринчи ўринбосари иштирокчиларга коронавирус инфекциясига қарши курашиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, тадбиркорларга имтиёз ва преференциялар бериш, Ўзбекистонда кўрилган бошқа чора-тадбирлар бўйича маълумот берди.

— Мамлакатимиз раҳбарияти БМТ билан ҳар томонлама ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият бермоқда, — деди С.Сафоев. — Ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини, қисқа-ўрта ва узоқ муддатли режалар ҳамда ташаббусларни тарғиб қилишни, шу жумладан 2021-2025 йилларга мўлжалланган барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича БМТнинг Ўзбекистон Республикаси учун доиравий дастурини ишлаб чиқишни ўз ичига олган «йўл харитаси» қоидалари қабул қилиниши ва амалга оширилиши бундан дарак беради.

Ўзбекистон томони, шунингдек, Оролбўйи минтақаси учун ?нсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси фаолияти ҳақида  тўхталиб ўтди. Жумладан, ушбу траст жамғарма кўмагида Оролбўйи минтақасидаги экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган комплекс тадбирларни рўёбга чиқариш учун мамлакатимизда гуманитар, экологик сиёсатни амалга ошириш, шу жумладан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар кўрилгани таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net