БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси: Хоразмда 1 минг 200 гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

19.06.2020 12:51

ТОШКЕНТ, 19 июнь. /“Дунё” АА/. Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутади. Шу боис барқарор сув таъминоти аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш баробарида қишлоқ хўжалигини иқтисодий жиҳатдан фойдали  тараққий эттиришнинг асосий омили ҳисобланади. Биргина Хоразм вилояти мисолида олиб қарайдиган бўлсак, ялпи ички маҳсулотининг қарийб 50 фоизи қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилади.

Вилоятнинг Янгибозор тумани «Қадрият» маҳалласида яшовчилар асосан деҳқончилик билан шуғилланишади. 120 гектар томорқа (деҳқон) ва деҳқон хўжалиги майдонларида экин етиштирилади, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик ҳам даромад манбаи ҳисобланади.

«Қадрият» маҳалласи Европа ?ттифоқининг "Қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш" дастури доирасида Сув хўжалиги вазирлиги билан яқин ҳамкорликда БМТ Тараққиёт дастури томонидан амалга оширилаётган "Техник салоҳиятни ошириш" лойиҳаси учун танланган етти ҳудуддан биридир.

БМТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонасидан маълум қилишларича, шу кунларда лойиҳа доирасида “Қадрият” аҳолиси ва фермерлари учун сув олишни тартибга солувчи ускуна қуриш ишлари якунланди. Натижада сув йўқотишларининг сезиларли даражада камайтирилишига эришилди. Бу эса 120 гектар томорқа ва 160 гектар томорқа хўжаликлари, шу жумладан 100 гектар боғ майдонлари учун сув таъминотини яхшилаш имконини берди. Саъй-ҳаракатлар натижасида яхшиланган сув таъминоти майдони 1 минг 200 гектарга кўпайиши кутилмоқда.

Лойиҳа доирасида тумандаги асосий сув манбаларидан бири бўлган Бўзоп каналида иккита насос станцияси қурилди, Дарялик-Арна каналидаги насос станциялари учун эса ягона электр таъминоти тизимини қуриш ишлари тугалланди. Шу тариқа каналдаги сувни бошқариш самарадорлиги сезиларли даражада яхшиланди ва электр энергиясининг нархини пасайтириш имкони пайдо бўлди.

Маълумот ўрнида, шу вақтга қадар ҳудудда сув етишмаслиги туфайли ҳар йили ҳосилнинг 30-50 фоизинобуд бўлган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net