БМТ Тараққиёт дастури билан «Рақамли Тошкент» лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

29.06.2020 10:33

ТОШКЕНТ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида  БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Матильда Димовска билан онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлиги манбасига асосланиб.

Онлайн мулоқотда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан БМТТД ўртасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг келгусидаги устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Хусусан, БМТТД томонидан электрон ҳукумат ва рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар, «Рақамли Тошкент» лойиҳасини биргаликда самарали амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Онлайн учрашув давомида электрон ҳукуматни ривожлантириш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган маркетинг ҳамда инновацион тадқиқотлар ўтказиш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net