БМТ Бош Ассамблеясининг ?ккинчи қўмитаси аъзолари Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари билан танишди

09.10.2021 18:30

НЬЮ-ЙОРК, 9 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр ?брагимов 5-8 октябрь кунлари Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг ?ккинчи қўмитаси (иқтисодий ва молиявий масалалар) умумий мунозараларида сўзга чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

У тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда халқ фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот тақдим қилди.

БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари руҳига уйғун бўлган Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг муваффақиятли амалга оширилгани қайд этилди. Мамлакатимизнинг асосий мақсади - – 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар миқдори бўйича “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига киришдир.

?қлим ўзгаришига қарши курашиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва биологик хилма-хиллик масалаларига жиддий эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Президенти томонидан Бош Ассамблеянинг 76-сессиясида ушбу йўналишда илгари сурилган амалий ташаббуслар тилга олинди. Хусусан, Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда 2022 йилда «яшил» энергетика бўйича юқори даражадаги халқаро Форумни, 2023 йилда  Атроф-муҳит бўйича юқори даражадаги Олтинчи Ассамблеяни ўтказишга, шунингдек, келгусида Био хилма-хиллик Конвенцияси иштирокчиларининг йиғилишларидан бирини қабул қилишга тайёрлиги маълум қилинди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги экологик сиёсати асосларини ташкил этиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Бутунжаҳон экология Хартиясини ишлаб чиқиш бўйича биргаликдаги ишларни бошлаш таклиф қилинди.

Умумий мунозараларда 110 дан ортиқ давлат, шунингдек, БМТнинг ихтисослашган органлари ва дастурлари, халқаро ташкилотлар вакиллари сўзга чиқди.

?ккинчи қўмита Бош Ассамблеянинг олтита асосий қўмитасидан биридир. Унинг вазифаларига иқтисодий ривожланишнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш киради. Қўмита ўз фаолиятини ҳар йили октябрь-ноябрь ойларида амалга оширади.

Бу йил ?ккинчи Қўмитанинг иш дастурига барқарор иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, халқаро савдо ва жаҳон молиявий тизимини мустаҳкамлаш, қашшоқликни тугатиш, рақамли ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш, озиқ-овқат ва экологик хавфсизликни таъминлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, тиббиёт ва таълим соҳаларини такомиллаштириш масалалари киритилган.

Мальтанинг БМТдаги доимий вакили Ванесса Фрейзер БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси ?ккинчи қўмитаси раиси этиб сайланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net