БМТ Аҳолишунослик жамғармаси кўмагида ташкил этилган «Карантинда вақтни қандай ўтказяпмиз?» мавзусидаги видеороликлар танлови ғолиблар

11.07.2020 10:24

ТОШКЕНТ, 11 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан БМТ Аҳолишунослик жамғармаси билан биргаликда «Карантинда вақтни қандай ўтказяпмиз?» мавзусида  эълон қилинган видеороликлар танлови ғолиблари аниқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Олий Мажлис Сенати манбасига асосланиб.

Танлов ҳайъат аъзоларининг онлайн йиғилишида якуний  натижалар эълон қилинди.

Қайд этиш жоизки, танловга 89 нафар иштирокчидан 117 та видеороликлар келиб тушган.

?жодий ишлар иккита йўналишда беш баллик тизим бўйича бир қатор мезонларга асосан баҳоланди.

Кеча Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳудудларда танлов ғолибларига махсус статуэтка, диплом ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net