БМТ: 2021 йилда 150 миллион зиёд одамлар камбағаллар сафига қўшилиши мумкин

16.12.2020 11:10

ТОШКEНТ, 16 декабрь. /«Дунё» АА/. Куни кеча БМТ болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатиш бўйича ишларни кучайтиришга қаратилган #ENDViolence  кампаниясини бошлаганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

БМТ Янгиликлар портали ушбу мавзу бўйича статистик маълумотларни тақдим этди. Унга кўра, ҳар йили 2-17 ёшдаги ҳар бир иккинчи бола у ёки бу шаклда зўравонликка дуч келади. Глобал миқёсда, 2-4 ёшдаги тўртта боладан учтаси ота-оналари ёки уларнинг қарамоғидаги бошқа катталар томонидан қаттиқ тартиб-интизом асосида тарбиянади. Беш ёшга тўлмаган ҳар тўртинчи боладан биттаси онаси шафқатсиз муносабатда бўлган оилада яшайди. Тахминан ҳар уч боладан биттаси нафақат жисмоний, балки руҳий зўравонликни ҳам бошдан кечиради.

#ENDViolence кампаниясини бошлаган БМТ Бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик бўйича махсус вакили Нажат Маалла Мжид COVID-19 пандемияси болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг кўпайишига олиб келганини таъкидлади. Кўплаб болалар ва ўспиринлар мактабга боришни тўхтатди. Натижада, ҳаракатланишни чеклаш, тор уйлар ва иқтисодий қийинчиликлар ота-оналарда стресс ва хавотирга олиб келди. Улар кўпинча болаларнинг итоатсизлигига етарлича жавоб бермайди. Буларнинг барчаси болалар соғлиғининг ёмонлашиши билан боғлиқ жиддий инқирозга сабаб бўлади.

Шу билан бирга, яқин келажакда кўплаб оилаларнинг иқтисодий аҳволи янада ёмонлашади. Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилга келиб 150 миллион киши камбағаллар сафига қўшилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, қашшоқлик болалар никоҳи, болалар меҳнати, болаларни жинсий эксплуатация қилиш ва болалар савдосининг асосий сабабидир.

БМТ мутахассислари зўравонликни бошдан кечирган ўғил ва қизларда руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, алкоголга қарамлик ва бир қатор сурункали касалликларга дучор бўлиш хавфи юқори эканлигини унутмасликка чақиради.

«Педиатр сифатида мен зўравонлик ва стресс болаларнинг ҳаёт циклининг исталган босқичида, хоҳ у эрта болалик, гўдаклик ёки ўспиринлик даврида жисмоний ва ақлий ривожланишига етказиши мумкин бўлган зарарни биламан», деди БМТ Бош котибининг махсус вакили. Унинг сўзларига кўра, болаларга нисбатан зўравонлик нафақат уларнинг фаровонлигига, балки умуман жамият фаровонлигига ҳам таъсир қилади.

«Биз бугунги болаларнинг йўқолган авлодга айланишига йўл қўймаслигимиз керак. Бу ҳолат COVID-19 пандемияси йўқ бўлиб кетгандан кейин ҳам узоқ вақт сақланиб қолади», деб таъкидлади Нажат Маалла Мжид.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net