Бишкекда кучайтирилган тартибдаги дезинфекциялаш бошланади

29.06.2020 10:40

Б?ШКEК, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун, Душанба кунидан бошлаб Бишкекда кучайтирилган тартибдаги дезинфекциялаш ишлари олиб борилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қирғизистоннинг «Кабар» Миллий ахборот агентлигининг хабар беришича, мамлакат Давлат санитария-эпидемиология назорати шошилинч тавсиясига биноан, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг шаҳар бошқармаси ва Бишкек фуқаро муҳофазаси комиссиясининг қарорига кўра, 29 июндан бошлаб ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача пойтахт бўйлаб зарарсизлантириш ишлари олиб борилади.

Расмий маълумотларга кўра, 29 июнь куни эрталаб Қирғизистонда яна 269 ҳолатда COVID-19га чалиниш қайд этилган. Шундан 138 ҳолат пойтахт шаҳар – Бишкек ҳудудига тўғри келади.

“Янги ҳолатларнинг 9 таси хориждан келган фуқаролар орасида, қолгани эса мамлакат ичидаги фуқароларда аниқланган”, дейилади “Кабар” хабарида.

Бугунги кунга келиб, Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар умумий сони 5 минг 17 тани ташкил этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net