Бирлашган Араб Амирликлари авиакомпанияси Ўзбекистонга ҳаво қатновларини амалга оширади. ?лк самолёт бугун Тошкенга қўнади

04.11.2020 11:04

ТОШКЕНТ, 4 ноябрь. /«Дунё» АА/. “Uzbekistan Airports” АЖ музокаралари Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан ҳаво қатнови тўғрисидаги келишуви билан ниҳояланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, ўзаро келишувга биноан «Air Arabia Abu-Dabi LLC» авиакомпанияси Шаржа-Тошкент-Шаржа йўналишларида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди.

Бугун 4 ноябрь куни соат 19:00да ?слом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига мазкур авиакомпаниянинг илк самолёти қўниши кутилмоқда.

Ҳамкор авиакомпания Ўзбекистонга ўз парвозларини Airbus-320-214 ва Airbus-321-251NX ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилган.

Янги рейсни кутиб олиш жараёнида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил қилинади.

«Air Arabia» авиакомпанияси эндиликда “Абу-Даби-Тошкент-Абу-Даби” йўналиши бўйича ҳам йўловчилар ташиш юзасидан келишувга эришиш ниятини билдирмоқда.

Маълумот учун, «Air Arabia» Бирлашган Араб Амирликларининг бюджет авиакомпанияси ҳисобланади. Яъни авиакомпания тежамкор, ҳамёнбоп, ҳаммабоплиги билан алоҳида нуфузга эга. Бош қароргоҳи Шаржа шаҳрида жойлашган. «Air Arabia» йўловчи ташиш бўйича дунёнинг 89 мамлакатга 170 йўналишда ўз парвозларини амалга ошириб келмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net