Бирлашган Араб Амирлиги давлатида оғир ижтимоий аҳволга тушган фуқаро ўз юртига олиб келинди

14.03.2020 10:04

ТОШКЕНТ, 14 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ?чки ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси томонидан ?.Бондаренко Бирлашган Араб Амирликларидан юртимизга қайтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси манбасига асосланиб.

Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияга келиб тушган маълумотга кўра, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида 1962 йилда туғилган ?.Бондаренко 1999 йилдан бери Бирлашган Араб Амирликларида норасмий равишда яшаб келган. 2019 йилнинг охирида унинг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли тиббиёт муассасасига ётқизилган ва муолажалардан сўнг соғайиб, Ўзбекистон Республикасига қайтиши учун кўмаклашишда ёрдам сўраган. 

Ташқи ишлар вазирлиги, Республика «?стиқболли авлод» нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан ҳамкорликда ?.Бондаренко Ўзбекистонга қайтарилди.

Айни пайтда ?.Бондаренко аниқ яшаш жойи бўлмагани ва ижтимоий ёрдамга муҳтожлиги сабабли Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказига жойлаштирилган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилиб, нормал ҳаёт тарзига қайтариш ҳамда яшаш жойи билан таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net