Бельгия компанияси Ўзбекистон туризм салоҳиятини намоён этувчи ҳужжатли кўрсатувлар тайёрлайди

21.10.2021 11:31

БРЮССЕЛЬ, 21 октябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 20-28 октябрь кунлари Бельгиянинг «Eccholine» компаниясининг йигирмага яқин мамлакатдан бўлган 103 нафар вакили Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларида туризм йўналишида ?талия телеканаллари учун турли мазсундаги кўрсатувлар тайёрлайди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Компания вакили Кевин Коенигер билан ўтказилган мулоқотда Франция телеканаллари учун тайёрланган ва ҳозирда монтаж ишлари амалга оширилаётган ҳужжатли кўрсатувни олиш жараёни муваффақиятли амалга оширилгани, ўзбекистонлик ҳамкорлар томонидан қўллаб-қувватланганини инобатга олиб, дунёнинг бошқа мамлакатлари учун ҳам шу турдаги кўрсатувларни тайёрлаш бошлагани таъкидланди.

Яқинда тасвирга олинган кўрсатувлар франкофон йўналишдаги оммавий ахборот воситаларида учун тайёрланган бўлса, бу сафар “SKY Italia” телеканалининг буюрмасига биноан, Ўзбекистоннинг «Veres-Vert Ltd» туризм компанияси билан ҳамкорликда ?талия оммавий ахборот воситалари учун ушбу мамлакат тилида махсус кўрсатувлар тайёрланади.

Ташриф доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жаҳон стандартлари асосида Ўзбекистон туризм салоҳиятини намоён этувчи ҳужжатли кўрсатувлар, хусусан мамлакатимиз тарихий шаҳарлари, халқ байрамлари, миллий урф-одатлар ва меҳмондўстлик каби йўналишларда телелойиҳалар тайёрланади.

Тасвирга олиш жараёнида маҳаллий аҳоли, талабалар, туризм компаниялари ҳамда республиканинг тегишли вазирлик ва идораларининг масъул вакиллари ҳам яқиндан кўмаклашади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net