Беларусдаги ватандошлар: Биз сайловда мамлакатимиз истиқболи учун овоз берамиз

12.10.2021 14:01

ТОШКЕНТ, 12 октябрь. /«Дунё» АА/. Беларусь давлат университети ҳузуридаги А.Сахаров номидаги давлат халқаро экологик институтида Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда институт мутасаддилари ва ушбу олий таълим муассасасида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этди.

Давра суҳбати давомида 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши ҳақидаги батафсил маълумот тақдим этилди.

Бўлажак муҳим сиёсий тадбирда Беларусдаги ватандошларимизнинг иштирокини таъминлаш мақсадида элчихона ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаси фаолияти, шу жумладан, муддатидан олдин овоз бериш имкониятлари тўғрисида атрофлича сўз юритилди.

Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, сайловларда қатнашаётган бешта сиёсий партия ва улар кўрсатган номзодларнинг сайловолди дастурларига доир маълумотлар ҳам тадбир қатнашчиларининг эътиборига ҳавола қилинди.

Элчихона томонидан ташкил этиладиган сайлов участкаси ва уларда овоз бериш тартиби, янгиланган сайлов қонунчилигига мувофиқ яратилган қулайликлар, Ўзбекистон Президенти сайлови ўтказилиши муносабати билан сайлов жараёнини ташкил этилиши ҳақида ҳикоя қиладиган видеолавҳалар намойиш этилди.

- Талаба-ёшларни Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик ҳиссини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш билан бир қаторда 24 октябрда мамлакатимизда ўтадиган муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга чақираман, - деди Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси вакили Аброржон Раҳмонов. – Биз ёшлар сайловда мамлакатимизнинг истиқболи учун овоз берамиз.

?нститутнинг халқаро бўлими раҳбари Президент сайловида ўзбекистонлик талабаларнинг иштироки билан боғлиқ масалаларда олий таълим муассасаси томонидан зарур кўмак кўрсатилишини маълум қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net