Беларусда Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёнига бағишланган брифинг ўтказилди

02.10.2021 16:40

М?НСК, 2 октябрь. / “Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Минскдаги элчихонасида Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган брифинг ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Беларусь расмий, ишбилармон, академик доиралари ва кенг жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари қатнашди.

Анжуман иштирокчиларига мамлакатимизда бўлажак муҳим сиёсий тадбирни юқори савияда ўтказиш бўйича кўрилаётган тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот тақдим этилди. Хусусан, миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, Президентликка номзодларнинг сайловолди дастурлари, сайлов жараёни ва уни ўтказиш тартиби, шу жумладан, хориждаги дипломатия ваколатхоналарида ташкил қилинган сайлов участкалари фаолияти, хорижий ва халқаро кузатувчиларнинг аккредитациядан ўтказиш ва уларнинг сайловда иштироки юзасидан батафсил сўзлаб берилди.

Брифингда тақдим қилинган маълумотлар “БЕЛТА” телеграф агентлиги, “?нтерфакс-Запад”, “Белновости”, “Прайм Пресс” ахборот агентликлари, “Мир” телерадиокомпанияси ва бошқа етакчи оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net