Беларусь киноижодкорларининг Тошкент халқаро кинофестивалида иштироки масалалари муҳокама қилинди

21.08.2021 16:29

М?НСК, 2август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси кўмагида икки мамлакат кинематографияси вакиллари ўртасида онлайн-мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Беларусь маданият вазирининг ўринбосари Валерий Громада, «Беларусьфильм» миллий киностудияси бош директори Владимир Карачевский ва бошқалар иштирок этди.

Беларуслик ҳамкорларга Ўзбекистонда кино санъатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йил «?пак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши алоҳида таъкидланди.

?штирокчиларга бу йилги тадбир 28 сентябрдан 3 октябрга қадар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Хива шаҳарларида «Фестиваллар фестивали» форматида ўтказилиши маълум қилинди. Унинг доирасида «Жаҳон киноси кунлари», «Буюк ипак йўлининг янги авлоди» ёшлар кинофестивали, «Ўзбек киносининг мумтоз дурдоналари» куни, «5 кунда кино» ёшлар танлови, Ўзбекистон кинематография саройининг тантанали очилиши, замонавий “Ўзбекфильм” студиясининг тақдимоти ва бошқа тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Беларусь киноижодкорлари махсус меҳмонлар сифатида таклиф этилди. Фильмларни алоҳида намойиш этиш ва ижодий учрашувлар, шунингдек, маҳорат сабоқлари ўтказиш  учун «Беларусь киноси кунлари»ни ўтказиш таклифи билдирилди.

Ўз навбатида, Беларусь маданият вазирининг ўринбосари Ўзбекистон раҳбариятининг Тошкентда дунёга машҳур кинофестивални қайта тиклаш тўғрисидаги қарори, кино саноатини ривожлантиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

Беларусь вакиллари бўлажак Тошкент халқаро кинофестивалидаги иштирокини тасдиқлади ва «Беларусфильм» раҳбари ўзбекистонлик ҳамкасбларини Беларусь кино усталарининг Ўзбекистон шаҳарларида бўлиб ўтадиган масъулиятли тадбирда пухта тайёргарлик кўриши ва муносиб иштирок этишини тасдиқлади.

Учрашув  якунлари бўйича томонлар қўшма тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net