Beeline Uzbekistan Жиззахдаги мактабни замонавий IT-ускуналар билан жиҳозлашга 700 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирди

11.02.2021 10:05

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча Жиззах шаҳрида IT-ускуналар билан таъминланган информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Халқ таълими вазирлиги маълумотига таяниб.

Beeline Uzbekistan томонидан мактабни IT-ускуналар билан таъминлашга 700 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад болаларни сифатли таълим олиши учун шароит яратишдан иборат. Яқин келажакда бундай мактабларни вилоятнинг бошқа туманларида ҳам очиш режалаштирилган.

Мактаб ўқув хоналари интерактив сенсорли панеллар ва экранлар, электрон таблолар билан жиҳозланган ҳамда юқори тезликдаги интернетга уланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net