Бахтли болалик шарафланди

01.06.2020 13:31

ТОШКЕНТ, 1 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат ва нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Республика Маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғиботчилари жамияти билан ҳамкорликда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида «Бахтли болалик шарафига!» мавзуида акция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири фонд манбасига асосланиб.

1 июнь дунё бўйича Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланади. 1989 йил Нью-Йорк шаҳридаги БМТ бош Ассамблеясининг 1989 йил 20 ноябрдаги қарори билан болалар тўғрисидаги 54 моддани ўз ичига олган Конвенция қабул қилинган. У болалар ҳуқуқларининг қонуний кафолати бўлиб, бутун дунё мамлакатлари учун болалар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш таъминланган. Юртимиз ҳам мазкур конвенцияга 1992 йил қўшилган.

2019 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди ва мазкур ҳужжатда болаларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш кафолатланган.

Ўзбек халқи қадим-қадимдан болажон миллат сифатида эътироф этилади. ?ккинчи жаҳон урушида етим қолган болаларга ғамхўрлик қилиниши, уларнинг кўпчилигини оилалар ўз ташаббуслари билан асраб олиниши бунинг ёрқин мисолидир. Оила бор экан, унинг бахту иқболи фарзандлар камоли билан белгиланади. Бола қувончи, унинг беғубор кулгиси нафақат ота-онаси, балки дунё қувончи сифатида эътироф этилади.

Акция доирасида меҳр-саховат карвони ташкил қилинди, ҳар хил викториналар ўтказилди Болаларга ранг-баранг ўйинчоқлар, спорт анжомлари, бадиий китоблар, ўқув қуроллари ва турли кийим-кечаклар топширилди.

Шунингдек, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоларининг турли эртак қаҳрамонлари қиёфасида намоён бўлиши болалар қувончини янада оширди.

Жамоат фонди ва тарғиботчилар жамияти ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу хайрли амал жажжи қалб эгалари шодлигига шодлик қўшди. Болажонлар юзида порлаган табассумда улкан орзулар, келажакка умид ва ишонч акс этганини кўриш мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net