Бахшичилик санъати ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди

16.12.2021 14:16

ТАШКЕНТ16 декабря. /?А «Дунё»/. ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси (НМММҲҚ) XVI сессияси доирасида “Бахшичилик санъати” Ўзбекистоннинг номоддий маданий мероси элементи сифатида ?нсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

НМММҲҚ сессияси 13-18 декабрь кунлари виртуал режимда ўтказилмоқда.

Ушбу элемент бўйича номинацион пакет Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси томонидан тайёрланиб, 2020 йилда НМММҲҚга тақдим этилган. ?кки йил давомида UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссия ва Ўзбекистоннинг Париждаги доимий делегацияси Қўмитага аъзо давлатлар, Баҳолаш комиссияси ва UNESCO Котибияти билан ҳамкорликда мазкур элементни тарғиб қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Сессия доирасида Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси томонидан “Бахшичилик санъати” номинациясининг расмий тақдимоти ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларига ушбу санъат турини асраб-авайлаш ҳамда миллий ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш бўйича мамлакатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида бахшичилик  санъатини жонлантириш борасида амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар, жумладан, Ўзбекистонда ҳар икки йилда бир марта  ўтказиладиган шу номли халқаро фестивални ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда Ўзбекистон ҳудудида бахшичиликнинг ривожланиш тарихини акс эттирувчи махсус видеоролик намойиш этилди.

НМММҲҚ ушбу элементни ?нсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритишни аккламация (кенг консенсус) йўли билан ҳеч қандай дебатлар ва овозга қўйишсиз маъқуллади.

“Бахшичилик санъати” Ўзбекистон Республикаси томонидан Репрезентатив рўйхатга киритилган номоддий маданий мероснинг олтинчи элементи бўлди. Бунга қадар ушбу рўйхатдан “Бойсун тумани маданий макони” (2008), “Катта ашула” (2009), “Аския” (2014), “Палов маданияти ва анъаналари” (2016) ва “Лазги” (2019) ўрин олган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистон бошқа давлатлар билан ҳаммуаллифликда “Шошмақом” (2008), “Наврўз” (2016) ва “Миниатюра санъати” (2020) номинацияларини илгари суришда иштирок этган.

Келгуси йилларда “Ўзбекистон кулолчилик мактаби” миллий элементлари, шунингдек, бошқа давлатлар билан биргаликда “Ҳунармандчиликнинг анъанавий услуби”, “Рубоб чалиш”, “Марказий Осиёда анъанавий каштачилик услуби”, “Хўжа Насриддин қиссаларини айтиш анъанаси” каби кўп миллатли номинацияларни НМММҲҚ муҳокамасига киритиш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net