Барқарор ривожланиш бўйича Миллий мақсадларга эришиш масаласи муҳокама қилинди

21.05.2020 13:40

ТОШКЕНТ, 21 май. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамкорлигида ташкил этилган онлайн видеоконференцияда Барқарор ривожланиш мақсадларининг амалга оширилиши бўйича биринчи мониторинг шарҳи кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Қонунчилик палатаси манбасига асосланиб.

Муҳокамаларда асосан аҳолининг фаровонлиги, даромадлари, бандлиги ва ижтимоий ҳимояси йўналишларида Ўзбекистонда эришилаётган натижаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Конференцияда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов, БМТ Болалар жамғармаси (ЮН?СЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн мамлакатимизда БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, давлат сиёсатида бу масалага катта эътибор қаратилаётганини қайд этди.

Таъкидланганидек, 2030 йилгача бўлган даврда БМТ глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси «2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш Миллий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилган. Ҳукумат мазкур қарор доирасида 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш учун 16 та миллий мақсад ва 125 та вазифа ижросини зиммасига олган. Миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилиб, «Йўл харитаси» тасдиқланган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида иқтисодиёт, давлат бошқаруви, шунингдек, ижтимоий ривожланиш ва инсон салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу соҳаларнинг барчаси Барқарор ривожланиш мақсадларига сезиларли даражада яқин ва мос келиши таъкидланди.

Барқарор ривожланиш мақсадлари камбағаллик ва очликка барҳам бериш, тенгсизликни қисқартириш, адолатли сифатли таълим олиш имконияти, гендер тенглигини таъминлаш, энергиянинг арзон, ишончли, барқарор манбаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, барқарор иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш, тўлиқ ва унумли бандлик ҳамда муносиб ишни таъминлаш, экологик барқарорлик ҳамда турмуш даражасини яхшилашга доир бошқа соҳаларга йўналтирилган.

Онлайн конференцияда амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар ва кун тартибидан ўрин олган бошқа долзарб вазифаларга ҳам эътибор қаратилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net