Бангкокда бўлиб ўтган миллий рақс танловида Ўзбекистон миллий рақси биринчи ўринни қўлга киритди

22.09.2020 13:17

ТОШКЕНТ, 22 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бангкок шаҳридаги “Aksra Theatre King Power” театрида Таиланд маданият вазирлиги ва “Таиланд рақс ўқитувчиларининг ҳамдўстлик жамияти” томонидан рақс танлови ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Танловда 21 жамоадан 1 минг 396 нафар иштирокчи турли номинациялар бўйича ғолиблик учун кураш олиб борди.

“Чет давлатларнинг миллий рақси” номинациясида Ўзбекистон давлат хореография академияси битирувчиси Куралбай Сапаров томонидан саҳналаштирилган “Ўзбек рақси” фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net